«Алмати-Ўскемен» трассасида қолган 50 киши ҳарбий техника билан эвакуация қилинди

None
ASTANA. Kazinform – Қуролли кучларнинг «Шарқий» минтақавий қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари йўлларни тозалаш, ноқулай об-ҳаво туфайли йўлда қолиб кетган ҳайдовчи ва йўловчиларга ёрдам кўрсатишга жалб этилди, деб хабар беради Kazinform.

Шамолнинг кескин кучайиши ва кучли бўрон оқибатлари шарқий ҳудудидаги республика ва маҳаллий аҳамиятга молик автомобил йўлларида қийин вазиятни юзага келтирди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув бўлимига Аяғоз гарнизонидаги танк экипажи ва муҳандис-сапер баталони ҳарбий хизматчилари етиб келди.

«Алмати-Ўскемен» автомагистралининг 40 километрида зирҳли танк хизмати бошлиғи майор Ержан Бижкеев бошчилигида ҳарбий хизматчилар кучли бўрон оқибатларида қолган 50 киши ва 10 га яқин автомобилни махсус техника ёрдамида эвакуация қилди. Уларнинг барчаси Аяғоз шаҳрига етказилган.

Ҳозирда қутқарув ишларига бешта ҳарбий техника сафарбар қилинган.

Фото: Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Сўнгги хабарлар