+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Алмати шифокорлари ўпкасининг 96%и шикастланган аёлни ҳаётга қайтарди

14 Июль 13:37
Баҳам кўринг:
Алмати шифокорлари ўпкасининг 96%и шикастланган аёлни ҳаётга қайтарди

ALMATY. Kazinform – Алмати шифокорлари ўпкасининг 96%и шикастланган аёлни ҳаётга қайтарди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: Қозоғистон 1 миллион бемор учун дори-дармонлар сотиб олди Сўнгги бир кунда Қозоғистонда 1809 киши коронавирусдан соғайди Кеча Қозоғистонда 1840 киши коронавирусдан соғайди

Оғир коронавирус инфекцияси ва икки томонлама пневмония билан касалланган 56 ёшли аёл Алмати шаҳар марказий клиник касалхонасига ётқизилган.

Компютер томографияси унинг ўпкасининг 96%и полисегмент шикастланганини кўрсатди. Бундан ташқари, иккиламчи артериал гипертензиянинг асоратлари мавжуд эди.

Бемор зудлик билан реанимация бўлимига ўтказилди.

Марказий шаҳар клиник шифохонасининг шифокорлари реанимация бўлимида беморнинг ҳаёти учун 10 кун давомида курашишди.

Кейинчалик беморнинг аҳволи яхшилангани сабабли у профил бўлимига ўтказилди.

«Ҳозир беморнинг аҳволи яхши, махсус кўрикдан сўнг участка шифокори назорати остида бўлади», - дейди бош врачи вазифасини бажарувчи Гулнора Қулқаева.

«Мен шифокорлар, ҳамширалар ва санитарларга жуда миннатдорман. Мен учун қилган барча ишлари, ҳаётимни сақлаб қолгани ва иккинчи ҳаёт берганингиз учун сизларга катта раҳмат!» - дейди бемор.


Муаллиф: Гулмир Ғосманали


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив