Алмати шаҳрининг ривожланиш режаси сентябр ойигача тасдиқланади

None
None
ALMATY. Кazinform – Алмати жамоат кенгаши ташаббуси билан шаҳар ҳокими иштирокида шаҳарни 2025 йилгача ривожлантириш режасининг асосий устувор йўналишлари ва 2030 йилгача бўлган ўрта муддатли истиқболлар лойиҳаси муҳокама қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ривожланиш лойиҳаси шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳаршунослар, архитекторлар, қурувчилар ва бошқаларни ўз ичига олган 40 нафар эксперт билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, 1 июлга қадар ҳужжат оммавий муҳокама қилинди. Шаҳар аҳолиси унга қўшимча 1280 та таклиф ва мулоҳаза юборишган.

«Шаҳар аҳолиси билан муҳокамадан сўнг биз белгилаган тавсия ва қўшимчалар шаҳарни 2025 йилгача ривожлантириш режаси ва унинг 2030 йилгача бўлган ўрта муддатли истиқболларини ишлаб чиқишда инобатга олинади. Бизнинг асосий мақсадимиз мегаполиснинг барча аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилаш, қулай, инклюзив ва хавфсиз шаҳар муҳитини яратишдир. Мақсад ва вазифалар шаҳар аҳолисининг талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқ ва тушунарли КPI кўринишида шакллантирилди», — деди Ерболат Досаев.

Алмати шаҳрини ривожлантириш режаси яқин 2 ой ичида – 2022 йил 5 сентябргача тасдиқланади.

Алмати шаҳрини 2025 йилгача ривожлантириш режасининг асосий устувор йўналишлари ва 2030 йилгача бўлган ўрта муддатли истиқболлар лойиҳаси билан Алмати Тараққиёт маркази веб-сайтида танишиш мумкин.

Муаллиф: Алма Муқанова
Сўнгги хабарлар