Алмати шаҳрининг рақамли эгизаги яратилади
4 Июль 20:15

Алмати шаҳрининг рақамли эгизаги яратилади

ALMATY. Kazinform - Алматида бўйсунувчи компаниялар ва давлат органлари ўртасидаги алоқани кучайтириш учун ягона платформада шаҳарнинг рақамли эгизаги яратилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Ерболат Досаев Алмати шаҳрини 2025 йилгача ривожлантириш режасини муҳокама қилиш чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ерболат Досаевнинг сўзларига кўра, транспорт, иқтисодий, экологик ва қурилиш маълумотлари Алматининг рақамли эгизагига киритилади. Шунингдек, катта маълумотларни таҳлил қилиш асосида шаҳарни ривожлантириш сценарийси функционаллиги билан платформани жорий этиш режалаштирилган.

«Бу аҳолининг шаҳар инфратузилмаси объектларига бўлган эҳтиёжини прогноз қилиш ва умуман шаҳар бошқаруви самарадорлигини ошириш имконини беради. 2030 йилга бориб барча шаҳар хизматлари онлайн ва смартфон орқали тақдим этилади. Шу билан бирга, шаҳар аҳолиси таклиф этилаётган барча хизматларни тўғридан-тўғри баҳолаши мумкин», — деди Алмати ҳокими.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ерболат Досаев Алматида яна учта метро бекати, шаҳар чеккасида эса Алмати-3 темир йўл вокзали қурилиши режалаштирилаётганини маълум қилган эди.

Муаллиф: Алмати Муқанова


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив