Алмати шаҳрининг дизайн-коди тасдиқланади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Алматида келишилган шаҳарсозлик сиёсатини амалга ошириш учун шаҳарнинг дизайн-коди тасдиқланади.

Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири .

Хусусан, бугун Сенат «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига электр энергияси, энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш, ер қаъридан фойдаланиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат чегаралари масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Ҳужжатда Алматига оид тегишли қарорлар ҳисобга олинган.

«Шаҳарсозлик кенгашини жорий этиш ва Алмати шаҳрининг дизайн-кодини қабул қилиш таклиф қилинмоқда. Бу мегаполис муаммоларини ҳал этиш ва шаҳар аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш, шунингдек, ягона меъморий кўринишни таъминлаш учун келишилган шаҳарсозлик сиёсатини олиб бориш имконини беради», - деди Қ. Ўскенбоев.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар