Алмати шаҳрининг Алмали туманида 700 та камера ва 16 та янги светофор ўрнатилади

None
ALMATY. Kazinform – Алмали туманида янги светофорлар ва 700 та камералар ўрнатилади, қурилиш-монтаж ишларини 2023 йил сентабр ойида бошлаш режалаштирилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Ерболат Досаев туман аҳолиси билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шаҳар раҳбарининг айтишича, 2022 йилда Алмали туманидаги Байсейитова, Абилайхан, Тилендиев, Богенбай батир, Тўлеби, Розибақиев, Қурманғази, Гоголь кўчаларида пиёдалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 13 та янги светофор ўрнатилди.

«Маъмурият 2023 йил май ойи охиригача яна 16 та светофор қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайорлашни режалаштирган. Қурилиш-монтаж ишлари 2023 йил сентабр ойида бошланади», – деди Ерболат Досаев.

Шунингдек, жорий йилда Алмали туманида 700 та янги видеокамера ўрнатилишини таъкидлади.

«2022 йилда туман аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 541 та СВМ видеокамералари ўрнатилди. Қўшимча 700-800 та янги видеокамералар ўрнатиш режалаштирилган. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг биринчи чорагида мавжуд 178 та «Сергек» мажмуасига яна 38 та мажмуа қўшиш режалаштирилган», — деди шаҳар ҳокими Ерболат Дўсаев Алмали тумани аҳолиси билан учрашувда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар