Алмати шаҳрига 300 та янги автобус харид қилинади

None
ASTANA. Kazinform – Алмати шаҳри Турксиб тумани аҳолиси Ерболат Досаев билан учрашувда автобуслар масаласини кўтарди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Мактаб ва боғча жойлашган Магнитная кўчаси бўйлаб фақат битта 74-автобус қатнайди, бошқа йўналиш қўшиш мумкинми?», — сўради туман аҳолиси вакилларидан бири.

«Биз мобил таркибни янгилаяпмиз. Шаҳарга 300 та янги автобус сотиб оламиз. Ушбу қисмни интервал билан ўлчаймиз. Лозим топилса, йўналишга автобуслар қўшамиз», — деди Ерболат Досаев.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар