Валюталар курси:
    usd/kzt 478.9 eur/kzt 459.98

    rub/kzt 8.24 cny/kzt 66.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +2+4℃

Алмати шаҳрида йил охиригача 3 та йўлда кўприк қурилиши якунланади

12 Август 17:56

NUR-SULTAN. Kazinform - Алматида шаҳар ҳокими Ерболат Досаев раислигида масъул бошқармалар раҳбарлари, туманлар ҳокимлари, транспорт компаниялари ва илмий муассасалар вакиллари иштирокида Алмати шаҳрининг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Йиғилишда жорий йилда йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича иш режасининг бажарилиши юзасидан ҳисобот тингланди. Режага кўра, чорраҳаларда кўприклар қуриш, кўчаларни кенгайтириш, кичик туманларда йўллар қуриш, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Алмати кўча-йўл тармоғининг узунлиги 3097 километрни ташкил этади, шундан 234 километри асфалтланмаган. 2025 йилга бориб яхши ва қониқарли ҳолатдаги йўлларнинг улушини 95 фоизга ошириш керак. Бунинг учун ҳар йили 70 километр янги йўл қуриш, 200 километр йўлларни ўртача таъмирлаш, 350 минг квадрат метрдан майдонда асфалт-бетон қопламасини жорий таъмирлаб бориш зарур.

Айни пайтда шаҳарда учта чорраҳада кўприк қуриш ишлари олиб борилмоқда. Йил охиригача Буқтирма кўчаси, Қулжа шоссеси, Саин-Мўнке би ҳамда Сейфуллин-Жансугиров кўчаларидаги кўприк қурилишини якунлаш режалаштирилган.

Муаллиф:

Нұрлан Тұяқов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар