USD 434.48 EUR 492.61
RUB 5.68 CNY 68.44
Янгиликлар

Алмати шаҳрида тўрт кун ичида 833 киши ревакцинациядан ўтди

26 Ноябрь 20:16
Баҳам кўринг:
Алмати шаҳрида тўрт кун ичида 833 киши ревакцинациядан ўтди

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳридаги №22 сонли поликлиника бош шифокори ўринбосари Ақерке Жомарт ревакцинация муҳимлигини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Халқ таълими вазири Алматида ўқитувчилар ва талабалар билан учрашди 20 декабр куни мамлакатга бир гуруҳ хорижликлар келгани маълум бўлди – ҚР Давлат котиби Қозоғистонда эмланган ўқувчилар сони 400 мингга яқинлашди

«Учинчи вакцина янги штаммлардан ҳимоя қилиш учун қонда етарли миқдорда антитаначаларни ишлаб чиқиш имконини беради. Вақт ўтиши билан эмланган одамларнинг коронавирусга қарши иммунитети пасаяди, шунинг учун 18 ёшдан ошган барча фуқаролар эмлашнинг иккинчи босқичи киритилгандан кейин 6 ёки 9 ой ўтгач олишлари керак», - деди Ақерке Жомарт.

Шифокорнинг сўзларига кўра, аҳолини қайта эмлаш натижасида коронавирус билан боғлиқ вазиятни бошқариш мумкин бўлади.

Шунингдек, у вакцинация тананинг иммунитетини заифлаштирмаслигини таъкидлади.

«№ 22 поликлиникада 30 га яқин тиббиёт ходимлари тўрт кун ичида вакцинанинг учинчи дозасини олишди. Ман феврал ойида «Спутник V» препарат билан эмланганман, март ойида иккинчи компонентни олганман ва 24 ноябр куни эса маҳаллий QazVac препарати билан қайта эмланганман», - деди у.

Алматида жами 833 киши ревакцинациядан ўтди.


Муаллиф: Алма Муқанов


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив