Алмати шаҳрида ногиронлар аравачасидаги теннис бўйича илк бор Қозоғистон чемпионати бўлиб ўтади
17 Август 22:15

Алмати шаҳрида ногиронлар аравачасидаги теннис бўйича илк бор Қозоғистон чемпионати бўлиб ўтади

ALMATY. Кazinform - 16—18 сентабр кунлари Алмати шаҳридаги «Эйс» спорт мажмуасининг теннис кортларида ногиронлар аравачасидаги теннис бўйича Қозоғистон чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Мусобақада Қозоғистоннинг турли вилоятларидан энг кучли спортчилар 12, 14, 16, +16 ёшгача бўлган эркаклар ва аёллар, катталар ўртасида ёш тоифалари бўйича иштирок этади, шунингдек, жуфтлик (аралаш) ўйинлар ҳам ўтказилади. Иштирокчилар иккита тасниф бўйича рақобатлашадилар: «Standard» ва «Quads».

Қозоғистон Республикаси чемпионати икки босқичда ўтказилади: биринчиси – давра тизимида, иккинчиси – ярим финал ва финал. Турнирнинг барча ўйинлари икки сетда ўтказилади, 4:4 ҳисобида тай-брейк 7 тагача бўлади.

«2022 йилдан бошлаб Қозоғистон теннис федерацияси (кейинги ўринларда ҚТФ) Қозоғистон Республикасида ногиронлар аравачасидаги теннис ва адаптив теннисни оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича курсни белгилаб берди. Республикада тенниснинг ушбу йўналишлари катта истиқболга эга. Бўлажак миллий чемпионатнинг асосий мақсад ва вазифалари болалар ва катталарни адаптив ва паралимпия тенниси бўйича гуруҳларга оммалаштириш, жалб этиш, шунингдек, терма жамоани шакллантириш учун энг кучли спортчиларни аниқлашдан иборат», — деди ҚТФ спортни ривожлантириш бўйича ижрочи директори Дэйв Майли.

Фото: ktf.kz


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив