Алмати шаҳрида ХІХ Халқаро Жаутиков олимпиадаси бошланади

Фото:
ASTANA. Kazinform – 1 феврал куни Алмати шаҳрида ХІХ Халқаро Жаутиков олимпиадаси бошланади. Унда 25 мамлакатдан 1200 дан ортиқ ўқувчи иштирок этади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Таълим вазирлигига таяниб хабар беради.

Унда узоқ ва яқин хорижий мамлакатлардан келган 281 жамоа учта фан – математика, физика ва информатика бўйича ўз билимларини синовдан ўтказади. Интеллектуал беллашувда 250 нафарга яқин ўқувчидан иборат 35 жамоа юрт шарафини ҳимоя қилади.

Қайд этиш жоизки, Халқаро Жаутиков олимпиадасида физика-математика йўналишидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари иштирок этишади. Олимпиада натижаларига кўра индивидуал рейтинг, шунингдек, ихтисослаштирилган мактабларнинг кучли жамоалари рейтинги тузилади.

«Халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига МДҲнинг энг кучли техник университетлари вакиллари киради. Ғолиблар олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланади.

Олимпиада 1-10 феврал кунлари Алмати шаҳридаги Республика физика-математика мактаби базасида бўлиб ўтади. Танлов натижалари 10 февралга белгиланган», - дейилади Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Сўнгги хабарлар