Алмати шаҳрида Халқаро валюта жамғармасининг минтақавий маркази очилди

None
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматов ХВЖ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегация билан биргаликда Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Кавказ, Марказий Осиё ва Мўғулистонда салоҳиятни ривожлантириш бўйича минтақавий марказини очди, деб хабар беради Kazinform.

Тадбирда марказий банклар, халқаро молия ташкилотлари ва қатор дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, минтақа ва жаҳондаги давлат органлари вакиллари иштирок этди.

Алматидаги минтақавий марказ ХВФ салоҳиятини ривожлантириш бўйича дунёдаги 17-марказга айланди. Марказ ХВЖ фаолиятини тўққиз қўшни давлатда: Арманистон, Озарбайжон ва Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда мувофиқлаштиради.

Марказ фаолияти давлат бошқаруви, бюджет ва пул-кредит сиёсати, молия секторини ривожлантириш соҳасида малака ошириш, тажриба алмашиш, илғор жаҳон тажрибасини ўрганиш ва қўллашга қаратилган.

Алмати шаҳрида ХВФ минтақавий марказининг очилиши Қозоғистон ва ХВЖ ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик натижаси сифатида баҳоланяпти.


Сўнгги хабарлар