Алмати шаҳрида Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари иш бошлади

Фото: None
ALMATY. Кazinform – 2022 йил 11 январдан бошлаб Алматидаги Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари иши жонланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Алмати шаҳридаги барча 9 та Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари бугундан иш бошлади. Мижозларга паспорт ва шахсий гувоҳномалар, миграция хизматларидан ташқари барча давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти мавжуд. АХКМларнинг иш жадвали душанба-жума оралиғида соат 9.00 дан 18.00 гача узлуксиз ишлайди «, деди «Фуқаролар учун ҳукумат» ДК мабуот хизматининг Алмати шаҳри бўйича вакили.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондаги Миграция ва ихтисослаштирилган хизматлар маркази ёпилган. Бунга ИИВ ходимларининг фавқулодда операцияларга жалб қилингани сабаб бўлган.

Ҳозирда АХКМлар фақат Алмати вилоятида ишламайди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар