Алмати шаҳри ва Манғистау вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди – Президент фармони

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳри ва Манғистау вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади, дея хабар беради Ақорда.

Фуқароларнинг ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва тартибни тиклаш мақсадида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 2022 йил 5 январ соат 01:30 дан 2022 йил 19-январ куни соат 00:00 га қадар Алмати шаҳри ва Манғистау вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Президент телевидение орқали қилган мурожаатида турли ички ва ташқи маълумотларга ишониб, намойишга чиққан гуруҳнинг бебош ҳаракатлар ва тартибсизликлар қилмай, оқилона қарор қабул қилишига умид қилишини айтди.

Сўнгги хабарлар