Алмати шаҳри 2023-2024 йилларда ШҲТнинг маданий ва туристик пойтахти этиб тасдиқланди

None
ASTANА. Кazinform – Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлари Алмати шаҳрини 2023—2024-йиллар учун ташкилотнинг маданий ва сайёҳлик пойтахти сифатида тасдиқлаш таклифини қўллаб-қувватлади, деб хабар беради Кazinform.

Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, вазир вазифасини бажарувчи Асхат Оралов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Маданият вазирлари кенгашида иштирок этди. Онлайн учрашувда Ҳиндистон, Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Россия ва Покистон вакиллари ҳам иштирок этди.

Асхат Оралов Алмати шаҳрига 2023-2024 йиллардаги ШҲТнинг маданий ва туристик пойтахти мақомини бериш масаласини кўтарди.

«Мен жаноб Кейнга ва ташаббусимизни қўллаб-қувватлаган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдираман. Бугун биз Алматида 14 та тадбир режасини ишлаб чиқдик. Булар халқаро сайёҳлик ва маданий фестиваллар, шунингдек, марафонлардир. Қозоғистоннинг ШҲТга раислиги кенг кўламли маданий дастур билан бирга ўтади.

ШҲТ давлатлари билан барча соҳаларда, жумладан, туризм соҳасида ҳам ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда ижобий силжиш кузатилмоқда. Алматининг маданий ва туристик пойтахт сифатида тасдиқланиши туризм соҳасидаги кўрсаткичларни яхшилайди.

Барчангизни Қозоғистонга келиб, мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари, маданият соҳасидаги ишларимиз самаралари билан яқиндан танишишни таклиф қиламан», — деди Маданият ва спорт ишлари вазири вазифасини бажарувчи.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига 2023 йил июлидан 2024 йил июлигача раислик қилади.


Сўнгги хабарлар