Алмати ҳокимлиги биносига етказилган зарар – 20 миллиард тенге
17 Январь 12:41

Алмати ҳокимлиги биносига етказилган зарар – 20 миллиард тенге

ALMATY. Кazinform - Алмати ҳокимлиги биносига 20 миллад тенге зарар етказилган. Бу ҳақда Алмати ҳокимининг ўринбосари Иляс Ўсеров шаҳарда ҳаётни тиклаш бўйича шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, Алматидаги тартибсизликлар оқибатида етказилган зарар ҳисоблаб чиқилмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарар миқдори - 112,6 миллиард тенге. Унинг 67 миллиард тенгеси тадбиркорлик субъектларига тегишли.

Алматидаги тартибсизликлардан сўнг 240 та объект зарар кўрган.

Кўпчилигининг эшик ва деразаларини алмаштириш керак ва қисман ёниб кетган объектлар мавжуд.

Уларнинг 27 таси давлат идоралари, 216 таси кичик ва ўрта бизнес субъектларидир.

«Маъмурий биноларга 22,6 миллиард тенге зарар етди. Алмати ҳокимлиги биносига - 20 миллиард тенге, прокуратура биносига - 2 миллиард тенге, полиция департаменти ва бўлимларига - 205 миллион тенге, экостанцияларга - 163 миллион тенге, тиббиёт муассасалари - 2 миллион тенге зарар етказилган», - деди у.

Муаллиф: Алма Муқанова


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив