+7 (701) 759 90 19
USD 445.84 EUR 490.47
RUB 5.73 CNY 62.87
Янгиликлар

Алмати ҳокимлиги 400 та янги автобус сотиб олмоқчи

19 Февраль 16:09
Баҳам кўринг:
Алмати ҳокимлиги 400 та янги автобус сотиб олмоқчи

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳри ҳокими Бақитжан Сағинтаев ҳисобот йиғилишида шаҳар ҳокимлиги ижтимоий аҳамиятга эга йўналишдаги маршрутларни субсидиялашда давом этишини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Нурсултон Назарбоев Бақитжан Сағинтаев билан учрашди Хитойдан яна 211 одам эвакуация қилинди Кун исиб кетиши туфайли жанубий ҳудудларда сув тошқини бўлиши мумкин

«Бизнинг асосий мақсадимиз – йўл хақи тарифи кўтарилишга йўл қўймаслик. Шунинг учун 2021 – 2022 йилларда йўл хақи ўртача 200 танга бўлган тақдирда, 154 та ижтомоий аҳамиятга эга маршрутларга 40 млрд танга субсидия ажратилади», - Бақитжан Сағинтаев.

2019 йили шу мақсадда 23,1 млрд танга субсидия киритилган. 2020 йилга 24,2 млрд танга ажратилди. Улар орасида имтиёзга эга йўловчиларга 4 млрд танга ишлатилади.

Ҳокимликнинг хабар қилишича, жамоат транспортини модернизация қилиш бўйича кўп ишлар қилинмоқда. 2019 йилда 450 та янги автобус сотиб олинса, 190 та нафари хусусий автопаркларга тегишли. Шаҳар автобус парки 92%га янгиланган.

2020 йилда 400 та автобус сотиб олинади. Айниқса газ билан юрадиган ва электроавтобусларга устунлик берилади. 2019 йилда 10 электроавтобус ишлатилса, шу йил яна 17 та автобус фойдаланишга берилади.

Муаллиф: Гулмира Ғосманали


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив