Алмати, Нур-Султан ва Атирау аҳолиси жуда кўп олтин қуйма сотиб олади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Апрел ойида иккинчи даражали банклар ва якка тартибдаги нобанк айирбошлаш шохобчалари томонидан оғирлиги 61,3 кг бўлган олтин қуймалари сотилди. Бу март ойидагига нисбатан 55,3 фоизга кам, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий банкка таяниб.

«

Апрел ойида валюта бозоридаги вазиятнинг барқарорлашуви муносабати билан қуймаларни сотишда пасайиш кузатилди. Шу билан бирга, ўлчамли қуймаларнинг сотуви 2021 йилдаги ўртача ойлик савдодан (2694 дона) 37,3% га юқори бўлди. 2017 йилда Миллий банк томонидан тозаланган олтин қуймаларини сотиш ва сотиб олиш дастури ишга туширилди. Дастур бошланганидан бери умумий оғирлиги 3,1 тоннага яқин бўлган 91 229 дона олтин қуймалари сотилди

», - дейилади хабарда.

Олтин қуймалари беш хил шаклда тақдим этилган: 5, 10, 20, 50 ва 100 г. Харидорлар орасида энг машҳур 10 граммлик оғирликдаги қуймадир. Умумий савдодаги улуши 26% - 23 799 дона. Ундан кейин 20 граммли – 19 376 дона (21%), 5 граммли – 18 599 дона (21%), 100 грамм – 18 197 дона (20%) ва 50 граммли – 11 258 дона (12%).

Aсосан, ўлчанган қуймалар Алмати, Нур-Султан ва Aтирау шаҳарларида талабга эга.

Олтин қуйма ишончли инвестиция воситаси сифатида ҳаракат қилиши мумкин. Қуйма олтин бозорининг ликвидлигини таъминлашнинг асосий омили бу олтин қуймаларини банклар ва нобанк айирбошлаш шохобчалари томонидан мижозга «кун давомида» пул тўлаган ҳолда қайтариб олиш имкониятидир.

Сўнгги хабарлар