Алмати марказини чекка туманлар билан боғловчи 2 та метро бекати ишга туширилди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида «Сариарқа» ва «Бауржан Момишули» метро бекатлари ишга тушириди, дея хабар беради Kazinform мухбири.


Алмати ҳокимининг сўзларига кўра, улар мавжуд тўққизта бекатнинг давоми сифатида шаҳар марказини чекка ҳудудлар билан боғлайди.

«Бу шаҳримиз учун узоқ кутилган қувончли воқеа. Метрополитен қурувчилари ва ходимлари, сиз маҳаллий ҳудуднинг оғир кон-геологик ва сейсмик шароитини ҳисобга олган ҳолда жуда пухта иш олиб бордингиз. Буни шаҳримиз ва унинг аҳолиси учун жуда муҳим воқеа деб биламан. Муаммо нафақат йўловчилар оқимида, яъни 50 мингдан 85 мингга кўтарилади, балки шаҳар анча қулай бўлиши, бизни ташвишга солаётган транспорт қатнови тўғри ечим топишида ҳамдир»

, - деди шаҳар ҳокими Ерболат Досаев метро бекатларининг очилиш маросимида.



Ҳокимнинг сўзларига кўра, шаҳарда метро тармоғини кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар давом эттирилади. Қалқаман станцияси қурилишини 2025 йилда якунлаш режалаштирилган. Метро тармоғининг ривожланиши ғарбий йўналишда «Барлиқ» бозоригача етиб боради. Бу туманлар аҳолиси учун қулай йўловчи ташишни ташкил этиш имконини беради.



Очилиш маросимида машҳур ёзувчи ва шонли қўмондон Бауржан Момишулининг келини, таниқли адиба Зейнеп Ахметова ҳам иштирок этди.

«Бобомиз вафот этганига 40 йил бўлса-да, халқ уни эъзозлайди, кўча ва мактаблар номини бермоқда, бугунги тадбир ҳам бобомизнинг номи ўчмаслигидан далолатдир»

, - деди Зейнеп Ахметова.

Икки станция фойдаланишга топширилиши натижасида қўшимча 200 та иш ўрни яратилди.

















Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар