Алмати халқаро аэропорти янги терминалининг эскизи эълон қилинди

Фото: None
ALMATY. Кazinform – Алмати аэропортининг янги халқаро йўловчи терминалининг концептуал лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Жамоатчилик муҳокамасида Алмати шаҳар Жамоатчилик кенгаши аъзолари, архитектура ва табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари, қурилиш ва авиакомпаниялар вакиллари, тадбиркорлар, шунингдек, шаҳар аҳолиси иштирок этди.

2021 йил май ойида Алмати аэропортини сотиб олган ТАV Аirports янги халқаро йўловчи терминали биносини қуришни режалаштирмоқда.

Янги терминал қурилгач, аэропорт йилига 14 миллионгача йўловчига хизмат кўрсатади, яъни икки баравар кўпаяди.

«Муҳокама чоғида жамоатчилик вакилларининг турли фикрлари тингланди, уларнинг Алмати аэропортининг янги халқаро йўловчи терминалининг концептуал лойиҳаси бўйича фикрлари якуний қарор қабул қилишда инобатга олинади», — дейилади аэропорт матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ «Алмати халқаро аэропорти» АЖ президенти Эрсой Алп Эр Тунга аэропортнинг янги терминали 2024 йилда фойдаланишга топширилишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳрига амалий ташрифи чоғида жанубий пойтахт аэропортининг янги халқаро терминалини қуришга рухсат берган эди.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар