Алмати ҳайвонот боғига оқ айиқ келтирилди

None
Фото: instagram.com/almatyzoo
ALMATY. Kazinform – Алмати ҳайвонот боғига Москва ҳайвонот боғидан Пурга исмли оқ айиқ келтирилди. У 6 ёшда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳайвонот боғи матбуот хизмати хабарига кўра, махсус жониворни Алматига олиб келишдан олдин катта тайёргарлик кўрилган. Махсус панжара қурилиб, бассейн қурилди. EARAZA комиссиясининг розилиги олинди.

«Бизга келгандан кейин оқ айиқ карантинда эди. Бу талаб ҳайвонот боғларига олиб келинган ва бошқа мамлакатларга ўтказилган барча ҳайвонларга тегишли. Энди карантин тугади ва ташриф буюрувчиларимиз ҳайвонот боғимизнинг янги резиденти - Пургани кўришлари мумкин. Ҳовлида катта вольер ва иккита бассейн бор», - дейилади ҳайвонот боғи матбуот хизмати хабарида.

У мол гўшти, товуқ гўшти, турли балиқлар, олма, нок, салат барги, асал билан озиқланади.


Сўнгги хабарлар