Алмати аэропортининг янги терминали 2024 йилда фойдаланишга топширилади

None
None
ALMATY. Kazinform – Алмати аэропортининг янги терминали 2024 йилда фойдаланишга топширилади. Қурилиш ишлари давомида аэропорт самолётларни қабул қилиш ва халқаро йўналишларга парвозларни тўхтатмайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати халқаро аэропорти президенти Эрсой Альп Эр Тунга журналистларга VIP терминал биносининг тарихий қиёфаси сақланиб қолишини айтди.

Муассаса замонавий дизайн асосида таъмирланади. Ҳозир қурилиш ишлари бошланди. Унга 200 миллион доллар сармоя киритиш режалаштирилган.

«Халқаро стандартлар асосида ишлаётган аэропортда VIP-терминаллар, янги кутиш заллари ташкил этилади. Қурилиш ишлари давомида аэропорт самолётларни қабул қилиш ва халқаро йўналишларга парвозларни тўхтатмайди. Барча терминаллар ва ходимлар йўловчиларга хизмат кўрсатишда давом этади. Биз янги аэропорт қурилишини 2024 йилнинг ёзида якунлашни режалаштирмоқдамиз»,- деди «Алмати халқаро аэропорти» АЖ президенти Эрсой Альп Эр Тунга.

Аввалроқ Алмати ҳокимлиги мегаполисдаги аэропорт биносини реконструкция қилишда тарихий иншоот сақланиб қолишини маълум қилганди.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар