Алмати аэропорти 13 январдан иш бошлайди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алмати аэропорти 13 январдан ишини тиклайди. Бу ҳақда аэропорт матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Алмати халқаро аэропорти 2022 йил 13 январ куни соат 00:00 да ўз фаолиятини тиклайди. Алматиада комендантлик соати жорий этилиши муносабати билан аэропорт 08:00 дан 21:00 гача ишлайди. Ички ва халқаро рейслар амалга оширилади. Хавфсизлик нуқтаи назаридан терминалга фақат йўловчилар кириши мумкин», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Алмати халқаро аэропорти техник жиҳатдан очилишга тайёр ва шаҳарда вазият барқарорлашганидан кейин ўз фаолиятини давом эттиради ҳақда хабар берган эдик.



Сўнгги хабарлар