Алмати аҳолиси сўнгги 10 йилда ярим миллион кишига ошган
28 Июнь 21:15

Алмати аҳолиси сўнгги 10 йилда ярим миллион кишига ошган

ALMATY. Кazinform - Алмати аҳолиси сўнгги 10 йил ичида ярим миллион кишига кўпайди. Бу ҳақда Алмати тараққиёт маркази сайтида чоп этилган ҳужжатда айтилади, дея хабар беради Кazinform.

«Охирги 10 йил ичида Алмати шаҳри аҳолиси 500 мингдан ортиқ кишига ўсди, шаҳарнинг ижтимоий, транспорт ва бошқа инфратузилмаларига юклама сезиларли даражада ошди», — дейилади ҳужжатда.

Миграция ўсишнинг қарийб 60 фоизини ташкил этади, унинг таркибида олий маълумотли кишилар улуши 2012 йилдаги 30 фоиздан 2021 йилда 60 фоизгача ўсди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив