Алихан ва Медина - чақалоқларга энг кўп қўйилаётган исмлар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Адлия вазирлиги Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бошқармаси 2019-2020 йилларда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмларни маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирлик Facebook саҳифасида берилган маълумотларга кўра, ўғил болалар орасида қаторасига иккинчи йил Алихан, Айсултан ва Нурислам исмлари кучли учликни эгаллаб турибди. Ўтган йилда туғилган 4268 чақалоққа Алихан, 3270 нафарига Айсултан, 2528 нафарига Нурислам исми берилган. Бу йил эса Алиханлар 1204 тага, Айсултанлар 841 тага, Нурисламлар 765тага кўпайди.

Қизлардан эса 2019 йилда Райана (5601), Медина (5320), Айзере (4510) исмлари кучли учликни эгаллаган бўлса, бу йил Медина (1289), Асылым (1183), Раяна (1172) исмлари олдинда бормоқда.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар