Алихан Смаилов ҚР Бош вазири этиб тайинланди

None
ASTANА. Кazinform – Алихан Асханули Смаилов Давлат раҳбарининг Фармони билан Қозоғистон Республикаси Бош вазири лавозимига тайинланди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Мажилис депутатлари Ҳукумат раҳбари номзодини муҳокама қилгач, «Қозоғистон Республикаси Президентига Смаилов Алихан Асханулини Қозоғистон Республикаси Бош вазири лавозимига тайинлашга розилик берилсин» қарори лойиҳасини овозга қўйди. Овоз бериш жараёнида ялпи мажлисда қатнашган 97 нафар депутатдан 82 нафари унинг номзодини қўллаб-қувватлади. 7 депутат қарши чиқди, 8 депутат бетараф қолди.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Алихан Асханули Смаиловни Қозоғистон Республикаси Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Смаилов Алихан Асханули 1972 йилда Алмати шаҳрида туғилган.

1994 йилда Ал-Форобий номидаги Қозоқ давлат миллий университетини «амалий математика» ихтисослиги бўйича тамомлаган.

1996 йилда Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон менежмент, иқтисодиёт ва прогнозлаш институтида давлат бошқаруви магистри даражасини олган.

2022 йил 11 январда Қозоғистон Республикаси Президентининг Фармони билан Қозоғистон Республикаси Бош вазири лавозимига тайинланган.


Сўнгги хабарлар