Алихан Смаилов Халқаро валюта жамғармаси раҳбари билан учрашди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Халқаро валюта жамғармасининг Қозоғистон бўйича миссияси раҳбари Николя Бланше билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат сайтига таяниб хабар беради.

Томонлар миссиянинг мамлакатдаги фаолияти натижаларини, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг инфляцияга қарши курашиш, солиқ маъмуриятчилиги ва бюджетни режалаштириш самарадорлигини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, рақамлаштириш ва иқтисодиётдаги давлат улушини камайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Қозоғистоннинг 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришиш бўйича ташаббуслари, сармояларни жалб қилиш бўйича қадамлар, жорий ташқи иқтисодий муаммолар ва минтақавий кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар кўриб чиқилди.

«Биз ХВЖ билан ҳамкорликнинг стратегик аҳамиятини ва жамғарманинг мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолаймиз»

, – деди Алихан Смаилов.

Ўз навбатида, Николя Бланше Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ХВЖ мамлакат миссияси фаолиятини юқори баҳолади.

«Ўртамизда мустаҳкам ва конструктив ҳамкорлик ўрнатилган. Биз Ҳукуматнинг янги ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қадамларини олқишлаймиз ва барча тегишли соҳаларда маслаҳат ва техник ёрдамимизни таклиф қилишга тайёрмиз»

, - деди Николя Бланше.

Учрашув якунида Бош вазир икки томонлама ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини таъкидлади.




Фото:t.me/KZgovernment

Сўнгги хабарлар