Алихан Смаилов Чимкентдаги янги аэропорт терминали қурилишини тезлаштириш бўйича топшириқ берди

None
ASTANA. Kazinform - Чимкентга амалий ташриф билан борган ҚР Бош вазири Алихан Смаилов режалаштирилган дастурдан ташқари, дастлаб шаҳар аэропорти ҳолати билан танишди ва янги терминал қурилишини жадаллаштириш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Алихан Смаиловнинг таъкидлашича, Чимкент Шарқ ва Ғарб ўртасидаги транспорт чорраҳасида жойлашган мамлакатнинг учинчи йирик мегаполисидир. Бу, ўз навбатида, тўғридан-тўғри ва транзит парвозлар учун қулай шароит яратади.

Бундан ташқари, Бош вазир Чимкент аэропортининг ҳолати халқаро мақомга мос келмаслигини таъкидлади.

«Янги терминал қурилиши бўйича 2018 йилда топшириқ берилган. Нега у ҳали ҳам фойдаланишга топширилмаяпти? Шаҳар ёки мамлакатга келаётган сайёҳлар ва меҳмонлар биринчи навбатда аэропорт ҳолатига эътибор беришади. Шунинг учун янги терминални тезроқ фойдаланишга топшириш керак»

, - деди Алихан Смаилов.

Чимкент шаҳар ҳокими Марат Айтеновнинг айтишича, бугунги кунда лойиҳа 80 фоиздан ортиқ бажарилган, бино 40 минг квадрат метр майдонни эгаллайди. Терминал 2023 йил охирида тўлиқ ишга тушади. Шаҳар раҳбарининг сўзларига кўра, бу республикадаги энг йирик терминаллардан бири бўлади.

Ҳукумат раҳбари барча ишларни тез фурсатда ҳокимликка етказиш ва қурилишнинг янада чўзилишига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлади.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар