Александр Бублик Франциядаги мусобақани ғалаба билан бошлади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 44-ракеткаси Александр Бублик Метц (Франция) APT 250 турнирини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини дунё рейтингида 208-ўринни эгаллаб турган ва саралаш баҳсларидан сўнг асосий мусобақага қўшилган франциялик Эван Фернес билан ўтказди.

Биринчи ўйинда франциялик спортчи 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчисида А.Бублик дубл қайд этди - 6:4.

Учинчи, ҳал қилувчи сетда қозоғистонлик теннисчи тай-брейкда ғалаба қозонди – 7:6 (7:5).

Икки ярим соатдан ортиқ давом этган баҳсда А.Бублик 14 та эйс амалга оширди ва 10 та брейк-пойнтнинг ярмидан унумли фойдалана олди.

Александр Бублик иккинчи босқичда дунёнинг 51-ракеткаси финляндиялик Эмил Руусувуори билан куч синашади.

А.Бублик жуфтлик баҳсларида ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда. У италиялик Лоренцо Музетти билан биргаликда нидерландиялик Робин Хасе ва австриялик Филипп Освальдни 7:6 (8:6), 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.



Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ



Фото: ktf.kz

Сўнгги хабарлар