Алакўл йўналишида «Тальго» поезди ҳаракатланади

Фото:
ASTANA. Kazinform – 2023 йилда Астана, Алмати, Шарқий Қозоғистон ва Абай вилоятларидан Алакўлга 11 та йўналиш ўз фаолиятини давом эттиради, деб хабар беради Kazinform ҚТЙ матбуот хизматига таяниб.

«Йўловчи ташиш» АЖ бош директори Ж.Тайжанов «Астана-Достиқ» йўналишида «Тальго» поезди қатнови йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилди.

Ўтган йили темир йўл орқали Алакўл соҳилига 243 минг йўловчи ташилди:

— республиканинг жанубий вилоятидан - 118 минг;

— шимолдан - 72 минг;

— Шарқий Қозоғистон вилоятидан - 52 минг.

Жорий йилда йўловчилар учун ўриндиқлар сонини 6 фоизга ошириш ва 276 мингтага етказиш режалаштирилган. Туроператорлар учун тижорий поезд чипталарини эрта брон қилиш тартиби мавжуд - поезд жўнаб кетишидан 180 кун олдин.

Ж. Тайжанов Чимкент, Павлодар, Ўскемен, Қизилўрда шаҳарларидан Алакўл йўналиши бўйича интермодал ташиш (икки ва ундан ортиқ транспорт турларида ташиш) ишга тушириш масаласини ҳокимликлар, ҳаво ва транспорт ташувчилар билан биргаликда кўриб чиқаётганини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар