«Aladdin» платформасида Қозоғистоннинг ҳалол маҳсулотлари сотилади

Фото: None
KUALA-LUMPUR. Kazinform – Қозоғистон элчихонаси ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги ва Малайзиянинг «Aladdin» компаниясининг иштирокида ҳалол маҳсулотлар савдоси бўйича видеоконференция ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform.

Тадбирда Элчи Болат Иманбаев, Савдо ва интеграция вице-вазири Асел Жанасова, «QazTrade» савдо сиёсатини ривожлантириш маркази» АО маркетинг ва электрон тижорат департаменти директори Ўжет Шегирбаев, «Aladdin» компаниясининг асосчиси ва бош директори Десмонд То ва бошқалар иштирок этишди.

Учрашув давомида улар электрон тижорат, «Aladdin» платформасида ҳалол маҳсулотлар савдоси, Қозоғистон компанияларининг Жануби-Шарқий Осиё (ЖШО) бозорига ва Малайзия компанияларининг Марказий Осиё ва Евроосиёга иқтисодий иттифоқи бозорларига чиқишда ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.



Компания раҳбарияти электрон савдо ва ҳалол саноат соҳасидаги ЖШО бозори, «Aladdin» фаолияти, платформада савдо қилиш ва рўйхатдан ўтиш тамойиллари тўғрисида батафсил маълумот берди.

Видеоконференция натижасида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.


Сўнгги хабарлар