Ал-Фаробий меъросини тадқиқ қилиш доирасида 50дан зиёд тадбир ўтказилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев фармонига биноан, бу йил Абу Наср ал-Фаробий таваллудининг 1150 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўткашиш бўйича давлат комиссияси таъсис этилди, деб хабар беради Kazinform.

Бу йил жаҳон тараққиётига бебаҳо ҳисса қўшган қомусий олим таваллудига 1150 йил тўлади. Шу муносабат билан, уламо юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳақидаги умумреспублика режасида Абу Наср ал-Фаробий меъросини тадқиқ қилиш ва тушинишга йўналтирилган 50дан зиёд тадбир ўтказиш кўзда тутилган.

Абу Наср ал-Фаробий 870 йилда Фароб шаҳрида (Ўтрор, Арис дарёсининг Сирдарёга қуйиладиган жойда, ҳозирги Туркистон вилояти) туғилган. Ўтрор IX асрда тарихий алоқалар ва савдо йўллари ўтадиган катта маданият марказларидан бири эди.

Ал-Фаробий тўлиқ исмидаги «Тархан» номининг бўлиши унинг туркий уруғларининг ўзига тоқ оилаларидан бирида туғилганини билдиради. У ўз даврининг йирик олими, файласуф эди ва шарқ аристотелизмига асос солди. Били ми меҳнатлари орқали Арастудан кейинги «Иккинчи Устоз» унвони берилди.

Ал-Фаробий 150га яқин фалсафий ва илмий рисолалар ёзиб қолдирган. Уларнинг кўпчилиги фалсафа ва мантиқ, сиёсат ва этика, мусиқа, астрономия каби соҳаларга оиддир. Олим асарлари орасида энг машҳурларидан бири сифатида «Фозил одамлар шаҳри»ни («Ҳимматли шаҳар аҳолисининг нуқтаи назари ҳақида рисола») кўрсатиш мумкин. «Мусиқа ҳақида катта рисола»си ҳам дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган.

Бундан ташқари, ал-Фаробий юнон файласуфи Арастунинг «Категориялар», «Метафизика», «Герменевтика», «Риторика», «Поэтика», биринчи ва иккинчи «Аналитика», «Топика», ва ҳ.к. асарларига изоҳлар ёзган.




Сўнгги хабарлар