+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

«Ал-Фаробий» анимацион телесериали эфирга узатилди

30 Март 10:22
Баҳам кўринг:
«Ал-Фаробий» анимацион телесериали эфирга узатилди

NUR-SULTAN. Kazinform – «Balapan» телеканали ҚР Мустақиллигининг 30 йиллигига ва дунёнинг иккинчи устози Абу Носир Ал-Фаробийнинг 1150 йиллигига бағишланган «Ал-Фаробий» 10 серияли анимацион телесериали намойишга чиқарилди, деб хабар беради Kazinform.

2D форматидаги таълим лойиҳасининг ҳар бир қисми 8 дақиқадан иборат. Телесериалнинг асосий мақсади – туркий оламдан чиққан Абу Носир Ал-Фаробийнинг ибратли ҳаёти ҳақида ҳикоя қилиш орқали болаларни ва ёшларни фан ва таълимга жалб қилиш.

«Ишончимиз комилки, биз таклиф қилаётган лойиҳа тарих ва келажак ўртасидаги олтин кўприк бўлади. Чунки, Абу Носир Ал-Фаробий – дунё илми ва таълими тарихидаги буюк шахсдир. Биз ушбу ноёб олимнинг ҳаёти ва илмий изланишлари ҳақида самарали дунёни яратишни асосий вазифамиз деб биламиз. Лойиҳада Ал-Фаробийнинг илмий ютуқларига ўрганиш, изланиш, меҳнатсеварлик ва донолик эвазига эришилганлиги таъкидланган. Биз ишонамизки, бундай бадиий, концептуал ечим экран олдида турган болаларни излашга, ишлашга ва ўқишга ёрдам беради», - деди канал директори Мақпал Жумабай.

Анимацион телесериал жаҳон цивилизацияси ва маданияти маркази бўлган Тикал, Афина, Бағдод, Қоҳира, Шанан, Фараб қадимий шаҳарлари билан танишишдан бошланади.


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив