Ақтауда йил бошидан буён 1598 жуфтлик никоҳдан ўтди

None
AQTAÝ. Kazinform – Оила кунида Ақтау шаҳрида 7 нафар янги турмуш қурган жуфтликка никоҳ гувоҳномалари тантанали равишда топширилди, деб хабар беради Kazinform.

Никоҳ гувоҳномасини топшириш маросимида шаҳар ҳокими ўринбосари Абилқайр Байпақов иштирок этди.

«Сизларни қонуний никоҳингиз билан табриклайман. Йил бошидан буён Ақтау шаҳрида 1598 жуфтлик никоҳдан ўтди. Бир-бирингизни ҳурмат қилингизлар. Сизларга мустаҳкам соғлик, кўп фарзандли ота-она бўлишингизни тилайман», - деди Абилқайр Байпаков.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ҳар сентябр ойининг иккинчи якшанбасида Оила куни нишонланади. Бу йил бу кун 11 сентябрга тўғри келди.


Сўнгги хабарлар