Ақтауда ахборот-коммуникация маҳсулотларини ривожлантириш бўйича IT-хаб очилади

None
AQTAÝ. Kazinform – Ақтауда IT-хаб очилади. Бу ҳақда ҳудудий коммуникациялар марказида бўлиб ўтган брифингда вилоят рақамли технологиялар бошқармаси бошлиғи Айдин Хадиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

IT-хабни яратиш ҳудудда рақамлаштириш даражасини оширади ва ахборот-коммуникация маҳсулотларини ривожлантиришга ёрдам беради.

«IT-мутахассисларни тайёрлаш, янги лойиҳалар ва стартапларни амалга ошириш учун грантлар ажратиш, янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Якуний натижа - бозор учун юқори сифатли IT-мутахассисларни тайёрлаш ва ҳудудда рақамлаштиришни юқори даражага олиб чиқишдир. Бу соҳанинг ривожланиши Манғистаулик стартаперлар учун сармоя жалб этиш ва ўз маҳсулотларини халқаро даражага олиб чиқишда фойдали бўлади», - деди Айдин Хадиев.

Шунингдек, брифинг давомида маърузачи рақамлаштириш соҳасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

2020-2022 йилларда «250+» дастурига киритилган 18 та қишлоқ аҳоли пунктида оптик толали алоқа тармоғи технологиясидан фойдаланган ҳолда интернет ва 4G мобил интернет тўлиқ ишга туширилди. Натижада Тажен, Қуланди, Сенек, Онди, Жинғилди, Тушиқудиқ, Шайир, Шебир, Ақшимирау, Қизан, Ботир қишлоқлари кенг полосали интернет тармоғига уланди. Бугунги кунда, Ақтау ва Жанаўзен шаҳарларини ҳисобга олмаганда, вилоятда 174 та уяли алоқа операторларининг база станциялари фаолият кўрсатмоқда.

Муаллиф: Индира Сатенбай

Сўнгги хабарлар