Ақтауда 6 метрли эласмозавр скелети оммага тақдим этилди

None
ASTANA. Kazinform - А.Кекилбайули номидаги Манғистау вилоят тарих-ўлкашунослик музейида ўтказилаётган «Қадимги тетис тилсимлари» палеонтологик кўргазмасининг асосий экспонати қадимги Тетис океани тубини макон қилган судралиб юрувчи эласмозаврнинг реконструкция қилинган скелетидир, деб хабар берди Kazinform мухбири.

Кўргазмада қадимги даврларда яшаган ҳайвонларнинг қазилма қолдиқлари намойиш этилди. Делфинларнинг тошга айланган суяклари, плезиозаврларнинг жағ суяклари, тошбақа скелетлари қисмлари, ихтиозаврлар ва акулалар тишлари ва бошқа артефактлар мавжуд.

«6 метрли эласмозаврнинг тўлиқ скелетини тиклаш учун 4 ой вақт кетди. Палеонтологлар аввалига фақат 850 миллион йил олдин яшаган ҳайвоннинг бўйин умуртқаларини топгандилар. Скелет ҳақида батафсил маълумотга эга бўлгач, биз ўрганишга киришдик. Натижаси кўз ўнгингизда»

, - дейди рассом-реставратор Алина Бисембаева.

Муаллиф: Индира Сатенбай

Сўнгги хабарлар