Ақтауда 100га яқин ҳарбий хизматчилар уйли бўлишди

None
None
AQTAÝ. Kazinform - Ақтау шаҳридаги ҳарбийлар шаҳарчасида 96 квартирали 4та уйнинг қурилиши якунига етди. Ҳарбий хизматчиларга квартира калитлари тантанали равишда туҳфа этилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Мудофаа вазирлигига ҳавола қилиб.

Уйлар ҳарбийлар шаҳарчаларини ривожлантириш дастури доирасида тез қуриб битказиладиган уйлар лойиҳаси асосида бунёд этилди. Квартиралар тўлиқ жиҳозланган ва яшашга тайёр. Уйлар атрофи ҳам ободонлаштирилиб, йўлларга асфальт ётқизилган, ҳовлисида спорт майдончаси, болалар майдончалари, ўриндиқлар бор.



«Ҳарбий хизматчиларнинг шаҳарчага кўчиб ўтиши уларнинг жанговар тайёргарликларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, хизмат квартираси берилган ҳарбий хизматчилар жорий турар жой тўловларининг 50%и миқдоридаги қисими олаверишади», - дейилган хабарда.



Ҳозирги пайтда Қозоғистон Қуролли Кучларида хизмат турар жойлари фондининг қурилиши асосий вазифалардан биридир. Шунингдек, олис гарнизонлардаги қурилиш ишларига асосий эътибор қаратилади.









Сўнгги хабарлар