Ақтауда 1 миллиард долларлик янги завод қурилади

None
AQTAU. Kazinform - Ақтауда қиймати 1 миллиард долларлик аммиак-карбамид комплекси қурилади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Қиймати 16,75 миллион евро бўлган шартномага кўра, Испания компанияси асосий лойиҳани 12 ой ичида амалга оширади. Биринчи босқич якунлангач, хорижлик мутахассислар EPC шартномаси бўйича ишлашда давом этадилар. Унга кўра, Испания компанияси асбоб-ускуналар етказиб беришни ташкил қилади, қурилиш-монтаж ишларини назорат қилади, кадрлар тайёрлаш ва ишга тушириш-созлаш ишларини олиб боради», — дейилади «ҚазАзот» МЧЖ матбуот хизмати хабарида.

Жами 1 миллиард долларга яқин сармояга эга аммиак-карбамид комплекси Манғистау вилоятидаги «Ақтау денгиз порти» махсус иқтисодий зонасида барпо этилади. Вилоятда кимё саноати маҳсулотларининг асосий қисми ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқарилаётгани боис мазкур заводни ушбу ҳудудда қуриш мақсадга мувофиқдир.

Қурилиш 2026 йилнинг 4-чорагида якунланиши режалаштирилган. Завод қурилишига 1,5 минг вақтинчалик ишчи жалб қилинади. Лойиҳа амалга оширилгач, 800 та доимий иш ўрни яратилади.

Муаллиф: Индира Сатенбай

Фото: kazazot.kz

Сўнгги хабарлар