Ақтау ва Урганч ўртасида ҳафтасига учта рейс амалга оширилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда илк бор Қозоғистоннинг Ақтау ва Ўзбекистоннинг Урганч шаҳарлари ўртасида ҳафтасига уч марта мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди, деб хабар беради Kazinform.

Манғистау вилояти ҳокими Нурлан Ноғаев Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги Бош консули Атабек Турсунбеков билан учрашувди.

«Ўзбекистон Республикаси билан Манғистау вилояти ўртасидаги ташқи савдо айланмаси ўтган йили 7,9 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Шундан экспорт 672,6 минг доллар, импорт 7,3 миллион долларни ташкил қилади. Манғистау вилоятида иқтисодиётнинг турли тармоқларида Ўзбекистон капитали иштирокидаги 84 корхона рўйхатга олинган. Ҳаво қатновини ривожлантириш мақсадида жорий йилда илк бор Ақтау ва Урганч ўртасида ҳафтасига 3 марта мунтазам қатнов йўлга қўйилди. Бундан ташқари, Ақтау ва Нукус ўртасида ҳафтасига 3 марта мунтазам қатновлар амалга оширилмоқда», - деди Нурлан Ноғаев.

Сўнгги хабарлар