Ақтау шаҳридаги 12-мактабнинг 1 синфига саккиз нафар эгизак бола борди

None
AQTAÝ. Kazinform – Ақтау шаҳридаги № 12 умумтаълим мактабининг 1 синфига саккиз нафар эгизак бола борди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эгизакларнинг кўплиги Таълим кунига бағишланган маросимда кўпчиликни ҳайратга солди.

«Мактабимизда бундай ҳолат бўлмаган. Эгизакларнинг кўплиги ўқитувчиларимизга уларни фарқлашни, дастлаб уларни таниб олишни қийинлаштириши мумкин. Аммо вақт ўтиши билан биз бир-биримизга кўникамиз. Ўқувчиларга муваффақиятлар тилайман», - дейди мактаб раҳбари Жанат Анисова.

Мактабга илк қадам қўйган эгизаклардан бири - Мирас ва Диас Мурадовлар мактабнинг илк қўнғироғини чалиб, дўстларини байрам билан табриклади.




Муаллиф: Индира Сатенбай

Сўнгги хабарлар