Ақтау шаҳрида Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия ва Грузия вазирларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда

None
BAKU. Kazinform - Йиғилишда Боку декларациясига мувофиқ Туркия, Озарбайжон ва Қозоғистондан ўтувчи «Ўрта йўлак» йўналишини ривожлантириш ва эксплуатация қилиш бўйича «2022-2027 йилларга мўлжалланган йўл харитаси»ни имзолаш режалаштирилган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ақтауда Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия Ташқи ишлар ва транспорт вазирларининг иккинчи уч томонлама учрашуви бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов, Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди иштирок этмоқда. Учрашувда Грузия делегацияси ҳам қатнашмоқда.

27 июн куни Бокуда вазирларнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, унда Боку декларацияси қабул қилинди. Ҳужжат транспорт ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорликни назарда тутади. Тахминларга кўра, Актауда бўлиб ўтадиган асосий музокаралар уч томонлама ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Каспий денгизи орқали ўтадиган Шарқ-Ғарбий «Ўрта йўлак» салоҳиятини ривожлантириш бўлади.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов

Сўнгги хабарлар