Ақтау денгиз савдо портига халқаро мақом берилади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги «Ақтау денгиз савдо портига халқаро мақом бериш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«ҚР Ҳукумати қарор қилади:

1. Ақтау денгиз савдо портига халқаро аҳамиятга эга денгиз порти мақомини бериш.

2. «Ақтау денгиз савдо порти» миллий компанияси» акциядорлик жамияти «Ақтау халқаро денгиз савдо порти» миллий компанияси» акциядорлик жамияти деб ўзгартирилсин.

3. Мазкур қарор иловасига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритилсин», - дейилади «Ashyq» НҲА порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Вазирлик маълумотларига кўра, ушбу ташаббус мамлакатнинг транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган.

«Лойиҳа Давлат раҳбарининг янги геосиёсий шароитларда Қозоғистон Республикасининг транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш масаласи бўйича берган топшириғига мувофиқ, 2022 йил 5 июлдаги кенгаш якунларига кўра ишлаб чиқилган.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун республика бюджетидан маблағ ажратиш талаб этилмайди», - дея Ҳукумат қарорини Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги тушунтирди.

Ҳужжат 27 апрелга қадар жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади. Кейинроқ имзолаш учун Бош вазирга юборилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил сентябрь ойигача Ақтау денгиз савдо порти халқаро мақом олган эди. Кейинчалик Ҳукумат қарори билан у олиб ташланган.

Сўнгги хабарлар