Ақтау аэропорти Теҳрондан биринчи чартер рейсни қабул қилди

None
АQTAU. Кazinform - Ақтау аэропорти Теҳрондан биринчи чартер рейсни қабул қилди. Эрон авиакомпанияси самолётида Манғистау вилоятига 137 нафар сайёҳ етиб келди, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Шу дам олиш кунлари Ақтауга эронлик сайёҳлар билан иккинчи рейс етиб келади. Бу йил бошқа давлатлардан ҳам чартер рейслар амалга оширилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Қозоғистон Эрон, Хитой ва Ҳиндистон фуқаролари учун 14 кунлик визасиз режим жорий қилган эди.

«Ақтау шаҳри Эрондан келган меҳмонлар орасида катта талабга эга, шунинг учун ҳам Эрон туроператорлари томонидан ташкил этилган рейслар ва турлар узоқ куттирмади. Биз ҳозирда келаётган меҳмонлар сонини ошириш устида ишлаяпмиз, шунинг учун келажакда бундай рейслар сони ҳам кўпайиши керак. Бўлажак ҳамкорлар билан музокаралар давом этмоқда», — деди Туризм саноати қўмитаси раиси Дастан Риспеков.

Фото: t.me/Madeniet_zhane_sport_ministrligi


Сўнгги хабарлар