Ақтўбеликлар Туркияга самолётда гуманитар ёрдам жўнатди

None
AQTÓBE. Kazinform – Ақтўбелик тадбиркорлар ва аҳолидан йиғилган озиқ-овқат, кийим-кечак ва кўрпа-тушакларни Туркияга гуманитар ёрдам сифатида самолётда жўнатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вайронагарчиликли зилзиладан жабр кўрган Туркия халқига 11 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Юкнинг умумий қиймати 30 миллион тенге.

Ақтўбе вилояти ҳокими матбуот хизмати хабарига кўра, Алия Молдағулова номидаги Ақтўбе халқаро аэропортидан юкланган юк Туркиянинг «MNG» авиакомпаниясининг самолётида Истанбулга жўнатилди. Гуманитар юклар таркибида энг зарур иссиқ кийимлар, озиқ-овқат, болалар овқатлари, кўрпа-тушакларлар, маиший ва шахсий гигиена воситалари мавжуд. Хайрия тадбирига Ақтўбе вилояти аҳолиси ва йирик тадбиркорлик субъектлари ўз ҳиссаларини қўшдилар. Шаҳардаги «Дўстлик» уйида барча товарларни йиғиш ва қадоқлаш ташкил этилди.

«Кейинги ҳафтада Туркияга Туркистон, Манғистау вилоятлари ва Чимкент шаҳридан инсонпарварлик ёрдами етказилади. Юк Ақтўбе шаҳридаги Алия Молдағулова номидаги халқаро аэропорт орқали жўнатилади. Вилоят ҳокими бундан кейин ҳам Туркия Республикаси ҳукумати ва халқини қўллаб-қувватлашда давом этади», — дейилади вилоят ҳокими матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонликлар Туркия халқига ёрдам сифатида 100 га яқин уй-жой жўнатишмоқда.

Қозоғистон ҳукумати Туркияга гуманитар ёрдам сифатида 1 млн доллар ажратди. Шу қаторда; шу билан бирга Kaspi.kz иловаси орқали ҳам Туркиядаги жабрдийдаларга пул жунатиш мумкин.

Туркиядаги ҳалокатли зилзила 6 февраль куни мамлакатнинг Қаҳраманмараш-Пазаржик туманида 7,7 магнитудали ва Эльбистонда 7,6 магнитудали зилзила билан бошланган.

Зилзиладан кейин 648 та афтершок қайд этилган.

Зилзила мамлакатнинг 10 провинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила қурбонлари сони қарийб 30 минг кишини ташкил этади.

Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова

Сўнгги хабарлар