Ақтўбеда Ўзбекистон фуқароси 147 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузди

Фото: None
AQTÓBE. Kazinform – «Мираж-Ураган» замонавийлаштирилган тизими орқали Ўзбекистон фуқаросининг 146 марта тезликни ошириб, бир марта светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаганлиги аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ақтўбе вилояти полиция департаменти Маъмурий полиция бошқармаси ходимлари ҚР йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузган шахсни аниқлади.

«Мираж-Ураган» замонавийлашган тизими ёрдамида Ўзбекистон фуқароси ушланди. У йил бошидан бери 147 марта қоида бузган.

«ВАЗ-21099 автотранспорти ҳайдовчиси 145 марта тезликни ошириб, бир марта светофорнинг тақиқланган ишорасидан ўтиб кетган. Солинган жариманинг умумий миқдори 3 млн 390 минг тенгени ташкил этди. Полиция материалларни тўплаб, қарор чиқариш учун ишни маъмурий судга юборди», - деди вилоят ПД мабуот хизмати раҳбари Ерболат Сарқулов.

Йил бошидан бери «Мираж-Ураж» замонавийлаштирилган тизими ёрдамида илгари транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан айрилган 46 нафар ҳайдовчи ва 113 нафар давлатга қарздор шахс аниқланиб, 21 млн тенгедан ортиқ маблағ ундириб олинди.


Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова


Сўнгги хабарлар