Ақтўбеда йўлда қолган автобусдан 63 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Фото:
AQTÓBE. Kazinform – «Қарабутақ-Қостанай» автомобил йўлининг 144-километрида йўловчи автобуси бузилиб қолган, дея хабар беради Kazinform Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг телеграм-каналига таяниб.

«12 март куни «112» қутқарув хизматига Айтеке би туманидаги Қарабутақ-Қостанай автомобил йўлининг 144-километрида автобус бузилиб қолгани ҳақида маълумот келиб тушган. Қутқарувчилар ва техника чақирув жойига жўнатилди. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракати туфайли 63 нафар Ўзбекистон фуқароси Айтеке би туманидаги мактабга жойлаштирилди», – дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар