Ақтўбеда ўн беш йилча аввал ёпилган Ўзбекистонга чиқувчи чегара пости очилади

None
None
АҚТЎБЕ. Kazinform - Ақтўбеда ўн тўрт йил муқаддам ёпилган Ўзбекистонга чиқувчи чегара пости очилади, деб хабар беради Kazinform мухбири вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Вилоят ҳокимининг Шалқар туманига ташрифи чоғида туман ҳокими Бауиржан Қаниев қишлоқ хўжалиги, йўл қурилиши, инвестиция жалб қилиш масалаларига, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига тўхталди. Унинг айтишича, туманда ишлаб чивариш ҳажми шу йилнинг саккиз ойида 10936,8 млн тангани ташкил қилган.

«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашга катта эътибор бермоқда. 2018-2019 йилларда Шалқар-Бозой йўналишидаги автойўлнинг 20 километрига 611,2 млн танга ажратилди. Йўлнинг ушбу қисми ўртача таъмирланади ва келгуси йилда яна 50 километр йўлни таъмирлаш режамизда бор», - деди вилоят раҳбари аҳоли билан учрашувда.

Вилоят ҳокими божхона пости масаласини хам назардан четда қолдирмади.

«2005 йил Бозойдаги Қозоғистон ва Ўзбекистон чегара пости ёпилган эди. У пайтда пост орқали 500-600 атрофида автотранспорт воситалари у давлатдан бу давлатга ўтарди, аҳоли фойдаланарди. Ҳозирги кунда ана шу постни қайта тиклаш режалаштирилмоқда», - деди у. Т

Учрашувда туман аҳолисини ўйлантирган бошқа масалалар ҳам кўтарилди.

Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова

Сўнгги хабарлар