Ақтўбеда давлатлараро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

None
AQTÓBE. Kazinform - Ақтўбеда давлатлараро қидирувда бўлган 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Эркак киши ҳужжатларни қалбакилаштириш учун қидирувга берилган. Ақтўбеда у қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди.

«Мигрант тезкор-профилиактик тадбири давомида Ақтўбе вилояти ИИБ ходимлари томонидан Россия Федерациясининг давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси қўлга олиниб, вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилди. 28 ёшли йигит Санкт-Петербург Ички ишлар бошқармаси томонидан ҳужжатларини қалбакилаштириш билан шуғуллангани учун қидирувда бўлган», — деди Ақтўбе вилояти ИИБ матбуот котиби Ерболат Сарқулов.

«Мигрант» тезкор-профилактик тадбири ҳудудда 20-28 феврал кунлари бўлиб ўтади.

Муаллиф: Самал Ендибаева


Сўнгги хабарлар