Ақтўбеда 106 нафар ўзбекистонлик қутқарилди

None
AQTÓBE. Kazinform – Охирги 24 соат ичида Ақтўбе вилоятида 9 киши қордан қутқарилди ва 106 киши эвакуация қилинди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Вилоят ФВД маълумотларига кўра, об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши – яхвонлик, қор бўрони ва йўлларнинг ёпилиши сабабли Ақтўбе вилоятининг 7 туманида йўлларда 15 та енгил, 366 та юк машинаси ва 7 та йўловчи автобуси тўпланиб қолган.

Хусусан, ўзбекистонликлар бўлган 2 та автобус Самара-Чимкент йўлида қолиб кетган. Қутқарувчилар 106 кишини эвакуация қилди.

photo

«2023 йил 3 март куни 112 қутқарув хизматига Самара-Чимкент йўли вақтинча ёпилганлиги сабабли 2 та автобус тўхтаб қолгани, йўловчиларни эвакуация қилиш зарурати туғилгани ҳақида хабар келиб тушган. Қутқарувчилар 106 нафар Ўзбекистон фуқаросини эвакуация қилиб, Айтеке би қишлоғи масжидига жойлаштирган. 24 ёшли ҳомиладор аёлни қутқарувчилар соғлиғига боғлиқ туман марказидан 60 километр узоқликдаги Муғалжар тумани, Қандиағаш шаҳридаги касалхонага олиб кетишди», – деб хабар қилди ФВД матбуот хизмати.

Ақтўбе вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти фуқароларга об-ҳаво ўзгаришларини кузатишни, об-ҳаво ёмонлашса, йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар жорий этилса, йўлга чиқмасликни қатъий огоҳлантиради.

Фото: Ақтўбе вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати

Муаллиф: Самал Ендибаева

Сўнгги хабарлар