Ақтўбе вилоятининг 10 та қишлоғида икки йил давомида бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган

None
ASTANА. Кazinform – Ақтўбе вилоятининг 10 та қишлоғида икки йил давомида бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ерали Тоғжанов марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қишлоқда яшаш учун одамлар интернетга муҳтож. Интернетсиз ёшлар қишлоқларда яшамайди. Қишлоқда яшаши учун одамларга таълим беришимиз керак. Энди ҳар бир ота-она фарзандининг келажаги ҳақида ўйлайди. У шаҳарга ёки бошқа жойга кўчиб ўтиши мумкин. Қишлоқда тиббий хизмат кўрсатиш даражасини оширишимиз лозим. Ободонлаштириш масаласида йўл, чироқ деганларини эътиборга олиш даркор», — деди ҳоким.

Ерали Тоғжановнинг айтишича, вилоятда «Хавфсиз қишлоқ» лойиҳаси бошланган.

– Спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик, тамаки чекмаслик каби масалалар тарғиб қилинмоқда. Ҳозир бизда жиноятдан холи 10 та қишлоқ бор. Икки йил ичида умуман жиноят содир бўлмади. Маълумки, жиноят содир бўлмайдиган жойда «Хавфсиз қишлоқ» бўлиши табиий. Шу боис йил охиригача 60 қишлоқни ушбу лойиҳага жалб этишни режалаштирганмиз. Энди қўлдан келганча кўрамиз», – деди вилоят раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар